Путин МДҲда рус тили ва маданиятини тарғиб қилиш бўйича топшириқ берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 29 февраль куни Федерал Мажлисга қилган мурожаатида МДҲда рус тилини тарғиб қилишни кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда "Lenta.ru" хабар берди.

Қайд қилинишича, Путин ҳукуматга рус тили ва Россия маданиятини тарғиб қилиш соҳасидаги дастурларни молиялаштириш бўйича топшириқ берган.

“Ҳукуматдан рус тили ва кўпмиллатли маданиятимизни тарғиб қилиш соҳасидаги халқаро дастурларни молиялаштиришни кўпайтиришни сўрайман. Биринчи навбатда, албатта, МДҲда ва бутун дунёда”, деган Россия раҳбари.

Шунингдек, у русофобия ҳақида ҳам гапириб, бу бошқа ирқчилик, миллий устунлик каби кишини “кўр ва ақлдан маҳрум қилиши”ни иддао қилган.

Хабарда келтирилишича, 2023 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари раҳбарлари рус тилини камситилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлаб, рус тилини тарғиб қилишга ваъда берган.

Аввалроқ президент матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатни мустаҳкамлашни рус тилини ривожлантириш ва русийзабон аҳолини ҳимоя қилишнинг энг самарали усули деб атаган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

МДҲ Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг