Путин МДҲ давлатларини СССРдаги алоқаларни сақлаб қолишга чақирди

Олам

image

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиш бўйича жадал ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 14 октябрь куни Остонадаги МДҲ саммитида сўз очди. 

“Импорт ўрнини босиш, технологик ва молиявий суверенитетни мустаҳкамлаш бўйича қўшма тадбирлар фаоллаштирилди. Хусусан, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда”, дейди у. 

Россия раҳбари таъкидлаганидек, бу “ташқи омиллардан қатъи назар, товар биржаларини кенгайтириш, ўзаро инвестицияларни амалга ошириш, ўз капитал бозоримизни ривожлантириш ва шу тариқа континентал иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш” имконини беради. 

Путин Ҳамдўстлик туфайли СССР мавжуд бўлган даврда ривожланган иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар алоқаларни сақлаб қолиш ва ҳаттоки айрим соҳаларда ошириш мумкинлигига эътибор қаратди.  

“Санкция босимига қарамай, барчамиз яхши биламиз, МДҲ давлатлари билан иқтисодий алмашинувларимиз изчил кенгайиб бораётганини ҳам қайд этаман”, дея қўшимча қилди Россия Президенти. 

Унинг таъкидлашича, 2021 йилда Россиянинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан савдоси 30 фоиздан кўпроққа, 2022 йилнинг биринчи ярмида эса яна 7 фоизга ошган. Яшил иқтисодиётни ривожлантириш, рақамлаштириш, инновацияларни кенг қўллаш, ишлаб чиқарилган табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш бўйича ҳамкорликка ўзаро манфаатдорлик ортиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Владимир Путин СССР

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг