Путин Лукашенко билан газ масаласида гаплашиб олади

Олам

image

Россия ва Беларусь раҳбарлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко бугун, 19 декабрь куни бўлиб ўтадиган музокараларда газ масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

Кремль матбуот котибининг айтишича, газ масаласи "албатта" учрашув кун тартибида бўлади. 

“Бу долзарб масалалар, лекин, албатта, кун тартибида бўлади”, дейди у. 

Песков резидент Лукашенко ўтган ҳафтада бу режани танқид қилганини эслатиб, томонлар ягона газ бозорини яратиш режаларида кечикаётганини таъкидлади.  

"Бу ерда маълум нюанслар бор, улар ҳам кун тартибида бўлади", деб ҳисоблайди Кремль вакили. 

У эътиборни умуман олганда, Беларусда мутлақо ноёб, имтиёзли шартлар мавжудлигига қаратди. 

Беларусь Энергетика вазири Виктор Каранкевич аввалроқ Минск ва Москва Россия газининг 2023 йил учун нархи бўйича келишувга эришмаганини, музокаралар давом этаётганини, масала юқори даражада ҳал қилинишини айтган эди. 

2022 йилда Беларусь учун Россия газининг нархи 1 минг куб метр учун 128,5 долларни ташкил этади, 1 апрелдан Минск кўк ёқилғи етказиб бериш учун Россия рублида тўлайди. Москва ва Минск 2023 йилда газ нархини белгилаш ва Иттифоқ давлатининг ягона табиий газ бозорининг ишлаш ва тартибга солиш тамойилларини келишиш устида ишламоқда. Декабрь ойи ўрталарида Лукашенко яна бир бор Россия ва Беларусь учун энергия нархини тенг белгилаш зарурлигини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг