Путин Кимга совға қилган лимузинда Жанубий Кореядан олинган қисмлар бўлган – “Reuters”
Олам
−
28 Июнь
8700Россия Президенти Владимир Путин КХДР етакчиси Ким Чен Инга Шимолий Кореяга ташрифи чоғида совға қилган Aurus лимузинининг кўплаб қисмлари четдан келтирилган. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни “Reuters” хабар берди.
“Автомобилни ишлаб чиқарувчи Aurus Motors компанияси КХДРнинг “асосий душмани” – Жанубий Кореядан импорт қилинган миллионлаб долларлик эҳтиёт қисмлардан фойдаланади. Бу Россиянинг Ғарб технологиясига қарамлиги давом этаётганидан далолат беради”, дейилади хабарда.
Агентлик томонидан кўриб чиқилган божхона ҳужжатларига кўра, 2018 йилдан 2023 йилгача Aurus автомобиллари ва мотоциклларини йиғиш учун Россия чет элдан камида 34 миллион долларлик асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни олган. Жанубий Кореядан қарийб 15,5 миллион долларлик автомобиль кузов қисмлари, сенсорлар, дастурлаштириладиган контроллерлар, калитлар, пайвандлаш ускуналари ва бошқа бутловчи қисмлар келтирилди. Эҳтиёт қисмлар Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидан ҳам келтирилди.
Қайд этилишича, Aurus Motors учун хориждан етказиб бериш Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқинидан кейин ҳам давом этган, 2022 йил февралидан буён қарийб 16 миллион долларлик асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар импорт қилинган, шундан 5 миллион доллари Жанубий Корея ҳиссасига тўғри келади. Aurus Motors ва унинг бош директори Андрей Панков “Reuters” агентлигининг компания автомобилларида хорижий қисмлар, жумладан, Жанубий Кореядан келган қисмлардан фойдаланиш ҳақидаги сўровларига жавоб бермади.
Маълумот учун, Aurus компанияси 2024 йилда Санкт-Петербургдаги собиқ Toyota заводида қўшимча ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. 2024 йил февраль ойида Aurus АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси
04 Ноябрь