Путин Хитойга боради

Олам

image

Владимир Путин Цзиньпиннинг жорий йил октябрь ойида Хитойда бўлиб ўтиши мўлжалланган “Бир макон, бир йўл” форумига таклифини қабул қилди. Бу ҳақда у бугун, 20 сентябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда маълум қилди.

“Албатта, Хитой Халқ Республикаси Раисининг октябрь ойидаги “Бир макон, бир йўл” халқаро тадбири доирасида Хитойга таклифини мамнуният билан қабул қилдим”, деган Путин.

Шу билан бирга, Путин жорий йил бошида Сининг Россияга ташрифи жуда муваффақиятли кечганини қайд этган.

“Айтган бўлардимки, Хитой Раисининг ташрифи янги даврга қадам қўйганимизни англатади. Айниқса, бу ўртоқ Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси раиси этиб сайланганидан сўнг дарҳол содир бўлганлиги билан боғлиқ. Бу ишонч ва ўзаро муносабатларимизнинг юксак даражаси ҳисобланади”, деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, бу Россия ва Хитой манфаатларига тўлиқ мос келади, шунингдек, “катта Евросиёни яратиш ғоясига ҳамоҳанг”. 

Путиннинг қўшимча қилишича, Москва ва Пекин “жуда синхрон ҳаракат қилмоқда”.

Ўз навбатида, Ван И ҳозирги шароитда дунёдаги вазият учун Россия ва Хитойга алоҳида масъулият юкланганини қайд этган.

“Замонавий дунё тектоник силжишларни бошдан кечирмоқда. Ўзгарувчан халқаро вазият шароитида дунёнинг кўп қутблилик жараёни жадал суръатлар билан ривожланмоқда, антиглобаллашув тенденцияси кузатилмоқда. Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида тинчлик ва тараққиётга интилмоқда. Бизнинг елкамизда муҳим масъулият бор”, деган Хитой ТИВ раҳбари.

Шунингдек, Ван И Путинга Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралари ҳақида сўзлаб берган.

“Биз бир қатор муҳим келишувларга эришдик. Халқаро вазият қайси томонга ўзгармасин, Хитой Россия билан ўзаро ишонч ва прагматик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва халқаро адолатни ўрнатишда давом этади ”, деган вазир.

Ван И Россия раҳбарига Хитой раисининг “самимий саломи ва эзгу тилаклари”ни етказган. У жорий учрашувда Путиннинг октябрь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган “Бир макон, бир йўл” форумида иштирок этиш режаларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Цзиньпин Россияга борган ва Владимир Путин билан музокара ўтказганди. Ўшанда Си Путинни Хитойга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Хитой Си Цзиньпин Ван И

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made