Путин Қуролли Кучлар штат сонини оширди

Олам

image

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари сони 137 минг кишига оширилди. Бу ҳақдаги ҳужжат мамлакат Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган. Ҳужжат 2023 йил 1 январдан кучга киради. 

Шундай қилиб, ҳужжатга кўра, Россия Қуролли Кучларининг ваколатли кучи келаси йил бошидан 2 миллион 39 минг 758 киши, жумладан, 1 миллион 150 минг 628 нафар ҳарбий хизматчилар даражасида белгиланди. 

Бу борадаги ўз кучини йўқотган деб топилган аввалги фармонда бу кўрсаткич 1 миллион 902 минг 758 тани, жумладан, 1 миллион 13 минг 628 нафарни ҳарбий хизматчилар ташкил этган эди. Ўз кучини йўқотган фармон 2018 йил 1 январдан кучга кирган. 

Шу билан бирга, Россия ҳарбий департаменти чақирувдан бутунлай воз кечишни режалаштирмаяпти. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, 2015 йил якунига кўра, Россия Қуролли кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар сони 352 минг кишига етган ва биринчи марта ҳарбий хизматни ўтаган аскарлар ва денгизчилар сонидан ошиб кетган, яъни 297 минг киши. Шунингдек, қўшинларда 270 мингга яқин офицер, мичман (ҳарбий-денгиз флоти, дарё флотлари ва қирғоқ қўриқлаш қўшинлари ёки бир қатор мамлакатларнинг охирги тузилмаларидаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий унвони ва кема ҳарбий унвони – таҳр.) ва прапоршист (ҳарбий унвон, қуролли кучлар ва бошқа куч тузилмаларидаги тоифа – таҳр.)лар бор эди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган фаолият режаси лойиҳаси шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар сонини 2025 йил охирига келиб 475,6 минг кишига оширишни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг