Путин Қора денгизда ядровий синовлар ўтказиши мумкин – ОАВ

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ядро қуролини синовдан ўтказиш орқали ундан фойдаланишга тайёрлигини намойиш қилмоқчи. Бу ҳақда “Times” газетаси НАТО разведкасидаги манбаларига таяниб, хабар берди.

Нашр суҳбатлашган халқаро экспертларнинг фикрича, Путин Қора денгизда ядро қуролини синовдан ўтказиши мумкин.

Қайд этилишича, агар Путин жанг майдонида бундай қуроллардан фойдаланишни танласа, у жиддий хавф-хатарларга дуч келади.

Маълумотларга кўра, НАТО ўз иттифоқчиларига Россия ядро қуролини олиб юришга қодир бўлган “Посейдон” учувчисиз сув ости машинасини синовдан ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги разведка ҳисоботини юборган.

“К-329 “Белгород” атом сув ости кемаси Арктикага йўл олди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк  Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли жуда паст, аммо мавжудлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз , 21 сентябрь куни Путин халқига мурожаати давомида, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳам тап тортмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг