Путин қатор халқаро банкларга қўйилган чекловни бекор қилди
Олам
−
16 Октябрь 2022
12377Россия Президенти Владимир Путин бир қатор хорижий инвестиция фондлари ва тараққиёт банкларига нисбатан март ойида санкцияларга жавобан жорий этилган махсус иқтисодий чекловлардан воз кечиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дейилади қонунчилик маълумотларининг расмий онлайн реестрида эълон қилинган фармонда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Улар орасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Халқаро иқтисодий ҳамкорлик банки, Халқаро инвестиция банки, Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ва BRIСS’нинг Янги тараққиёт банки (NDB – New development bank) бор.
Хусусан, уларга Президентнинг 1 мартдаги “Махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида белгиланган битимлар тартиби қўлланилмайди. Бундан ташқари, ушбу банклар ва инвестиция фондлари Россия резидентлари томонидан хорижий жисмоний шахсларга кредит бериш ва Россия резидентлари томонидан Россиядан ташқарида очилган ҳисоб рақамларига чет эл валютасини киритиш билан боғлиқ хорижий валюта операцияларини тақиқлашдан озод қилинади.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Халқаро иқтисодий ҳамкорлик банки, Халқаро инвестиция банки, Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ва Янги тараққиёт банки ҳам Россия ва Россия компанияларининг хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятлари бўйича вақтинчалик тартиб-қоидаларга эга эмас. Бундан ташқари, АҚШ ва уларга қўшилган давлат ва ташкилотларнинг ножўя ҳаракатларига жавобан кўрилаётган чора-тадбирларда кўрсатилган тараққиёт банклари ва инвестиция фондларига нисбатан кўрсатилган бошқа чекловлар ҳам олиб ташланмоқда.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси