Путин истеъфога чиқаётган Меркелни гулдаста билан кутиб олди (видео)

Олам

image

Бугун, 20 август куни Германия федерал канцлери Ангела Меркель Россия пойтахти Москвага қисқа муддатли расмий ташриф билан учиб келди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди

Ушбу ташриф чоғида Ангела Меркель канцлер сифатида Владимир Путин билан сўнгги бор музокаралар ўтказади. Икки давлат раҳбарининг олдинги учрашуви 2020 йил январь ойида бўлиб ўтган.

Маълум бўлишича, Германия ҳукумати раҳбарининг кортежи “Внуково” аэропортидан дарҳол Москва марказига йўл олган. У ерда Меркель Кремль девори яқинидаги “Номаълум аскар қабри”га гулчамбар қўйган. 

Германия ва Россия раҳбарларининг музокаралари, аллақачон, бошланган ва тахминан икки соат давом этиши кутилмоқда. Қайд этиш керакки, Путин Меркелни Кремль саройида гулдаста билан кутиб олган. 

Маълум қилинишича, музокаралардан кейин Меркель ва Путиннинг қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтади. Шундан сўнг, Германия канцлери дарҳол Берлинга учади.

Хабарларга кўра, Ангела Меркель ва Владимир Путин турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилади, шунингдек, бир қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ангела Меркель эса ҳукмрон Христиан демократик иттифоқи партияси раҳбарилигидан кетишини эълон қилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг