Путин Гитлер ёки Сталиндан хавфлироқ – Моравецкий

Олам

image

Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Россия Президенти Владимир Путинни Адольф Гитлер ва Иосиф Сталиндан хавфлироқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у “Daily Telegraph”га берган интервьюсида маълум қилди.

Суҳбат чоғида у халқаро ҳамжамиятни Россия раҳбарининг “даҳшатли мафкураси”га эътибор қаратишга чақирди.

“Путин Гитлер ёки Сталин эмас. Афсуски, у хавфлироқ. Путин ихтиёрида нафақат ҳалокатли қуроллар [бор], балки оммавий ахборот воситаларидан ҳам ўз  тарғиботини тарқатишда фойдаланади”, дейди Матеуш Моравецкий.

Польша Бош вазирининг фикрича, Путиннинг “рус дунёси” мафкураси бутун Европа учун ҳалокатли таҳдиддир. Шунинг учун, халқаро ҳамжамият зудлик билан Украинани Путин таъсиридан халос этишга эътибор қаратиши лозим.

Бундан ташқари, у Украина иттифоқчиларини мамлакатга ҳарбий ёрдам кўрсатишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

667

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг