Путин Байденга ҳамдардлик билдирди
Олам
−
12 Декабрь 2021
17323Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг бир қатор штатларида содир бўлган торнадолар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Жо Байденга ҳамдардлик билдириб, телеграмма юборди. Путин юборган телеграмма бугун Кремль сайтида эълон қилинди.
“Жаноб Президент, Кентукки ва АҚШнинг бошқа бир қатор штатларида содир бўлган торнадонинг аянчли оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлигимни қабул қилинг. Россия ушбу офат оқибатида яқинларини йўқотганларнинг қайғусига шерикдир”, дейилади телеграммада.
Маълумот учун, кеча, 11 декабрь куни АҚШ шарқида жойлашган Кентукки штатида торнадо содир бўлганди.Табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 нафардан ошган бўлиши мумкинлиги айтилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь