Путин Алиев ва Пашинян билан учрашади – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россияда учрашиб, Президент Владимир Путин иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказиши мумкин. Учрашув ҳақида “Ведомости”нинг дипломатик манбаси маълум қилди.

Нашрнинг яна бир манбаси бундай музокаралар октябрь ойининг сўнгги кунларида бўлиб ўтиши мумкинлигини, уларни ўтказиш учун асосий жойлар сифатида Москва ва Сочи кўриб чиқилаётганини таъкидлади.

“Катта эҳтимол, Сочи танланади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Сочида “Валдай” мунозара клубининг ялпи мажлисида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев Никол Пашинян

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг