Путин 25 йилга қамалган серияли қотилни мукофотлади
Олам
−
03 Сентябрь 2022 41790 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин беш кишини ўлдириш, босқинчилик, талончилик ва одам ўғирлашда айбланиб, 25 йилга қамалган россиялик Иван Непаратовни “Жасорат учун” медали билан тақдирлади. Бу ҳақда “The Insider” хабар берди.
2013 йилда Непаратов ва унинг тўдасининг саккиз нафар аъзоси қотиллик, қийноқлар, одам ўғирлаш, ноқонуний қурол сақлаш ва бошқа жиноятларда айбланган. Босқинчининг ўзи 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Дастлаб жиноятчи Луганск вилоятини эгаллаш учун юборилган бўлиши мумкин. Бунинг учун ЛХР раҳбари Леонид Пасечник ҳам унга медаль топширган.
Ўлим гувоҳномасига кўра, Иван Непаратов5 август куни Донецк вилояти Артемовск шаҳрида йўқ қилинган. У ўзига тайинланган қамоқ жазосининг 12 йиллини ўтаганди.
Live
Барчаси