Путин ҳам, Зеленский ҳам жуда қайсар – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия ҳаво кучларининг Украина шаҳарларига берган зарбаларидан ҳайратда эканини, бу давлатлар делегациялари тинчлик музокаралари олиб бориши керак бўлган бир пайтда содир бўлаётганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари кеча, 30 май куни Илон Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари лавозимидан кетиши муносабати билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Мени жуда ҳайратда қолдирган нарсаларни кўришга мажбур бўлдим. Киев каби шаҳарларга ракеталар учирилди, музокаралар чоғида, назаримда, якунланишига жуда яқин эди”, деди АҚШ президенти.

Трампнинг сўзларига кўра, “муаммони деярли ҳал қилинганида”, Россия Федерацияси Украина шаҳарларига ракета учирган, бу эса одамларни ўлдирган.

“Мени ҳайратга солган нарсаларни кўрдим. Ва мен ҳайрон бўлишни ёқтирмайман. Шунинг учун мен жуда хафаман”, деди Америка раҳбари.

Трамп сўнгги ҳафтада Россиянинг Украинага қарши урушида камида беш минг киши ҳалок бўлганини айтди – “уларнинг аксарияти аскарлар, лекин улар ҳам бутун Украина бўйлаб кичик шаҳарчаларда яшаган одамлар эди”.

Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши ҳақидаги суҳбат журналистлардан бирининг Трамп Россия Президенти Владимир Путинни “яхши ёки ёмон одам” деб ҳисоблаши ҳақидаги саволидан кейин бошланди. Журналист Трамп маъмурияти “жуда қайсар Владимир Путин” билан иш тутаётганини эслатиб ўтди. Трамп ҳам “Ҳа”, деб унинг фикрига қўшилди.

“Ва Зеленский. Зеленский ҳам жуда қайсар”, деди Трамп.

Шундан сўнг АҚШ Президенти Путинни жуда узоқ вақтдан бери билишини ва у билан “кўп” нарсани бошидан кечирганини айтди. Бунга мисол сифатида Трамп Америка оммавий ахборот воситаларининг Россия Федерациясининг Трамп ғалаба қозонган 2016 йилги АҚШ сайлов пойгасига аралашуви ҳақидаги текширувларини келтирди. АҚШ Президенти ҳақидаги суриштируви учун Пулицер мукофотини қўлга киритган “The New York Times” газетасини танқид қилди ва газета устидан судга даъво қилганини таъкидлади. Охир-оқибат, у берилган саволга тўғридан тўғри жавоб бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг