“Пул бермай, тизим яратмай айтганимда бошқа гап эди”. Президент ишсизлик бўйича талаб қўйди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида 26 январь куни ўтказилган жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилишдан лавҳа тақдим қилинди. Унда Президент ишсизлик масаласида раҳбарларни танқид қилди.

“Мен яна бир марта айтаман: қоғоз ҳамма нарсани кўтаради. Мен сизлар билан бу мажлисни ўзимни ҳам қийнаб, сизларни ҳам қийнаб ўтказмас эдим. Фавқулодда вазият, ҳар 15 кунда президентга ҳар бир туман бўйича таҳлил. Пировард мақсад - иш жойи. Сизларда шу, бошқа ҳеч қандай кўрсаткич йўқ. Иш жойи, ялпи ишлаб чиқариш, бўлди. Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди, мономарказлар бўлмай, тизимни қилиб бермаганимда бошқа гап эди. Тўғрими? Структура қилиб бермай, Камбағалликни қисқартириш ва иқтисодий тараққиёт вазирлиги бўлмаганида бошқа гап эди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. Давлат раҳбари мансабдор шахслар олдига узлуксиз механизмни ишга тушириш бўйича аниқ вазифа қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг