ПСЖнинг бир футболчиси калтакланди, бошқаси ҳибсга олинди

Спорт

image
0:00
0:00
download

ПСЖ аёллар жамоаси футболчиси Амината Диалло кеча, 10 ноябрь куни жамоадоши Хейра Хамрауига ҳужум уюштирганликда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.

Хейра Хамрауи Диалло ва бошқа жамоадошлари билан бирга ресторандаги зиёфатдан сўнг, уйига қайтаётганида икки ниқобли эркак машинани тўхтатиб, Хамрауини судраб, олиб кетган, бироқ автомобиль бошқарувидаги Диаллога тегишмаган. Жиноятчилар футболчининг оёқларига темир жисм билан уриб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Жабрланувчи шифохонага жойлаштирилган. Ҳодиса жорий йилнинг 4 ноябрь куни тунда содир бўлган.

Ушбу воқеа натижасида Хейра аёллар ўртасидаги UEFA Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Реал Мадрид”га (4:0) қарши ўйинни ўтказиб юборган. Бироқ ўшанда бунинг расмий сабаби ошкор этилмаган эди. 31 ёшли франциялик футболчининг ўрнига Амината Диалло майдонда ҳаракат қилган. Шунинг учун, у жамоадошига ҳужум уюштирганликда гумон қилинмоқда.

“Пари Сен-Жермен раҳбарияти ўтган ҳафта клуб футболчисига қилинган ҳужумдан сўнг бугун полиция томонидан Амината Диаллонинг ҳибсга олинганини инобатга олган ҳолда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Клуб барча процедураларнинг боришини диққат билан кузатиб боради”, дейилади Париж клуби баёнотида.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Футбол ПСЖ Реал Мадрид Хейра Хамрауи Амината Диалло

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг