ПСЖда мураббий ўзгариши деярли аниқ бўлди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби  Кристоф Гальтьени бош мураббий этиб тайинлашга яқин турибди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ “Ницца” раҳбарияти билан мутахассисни сотиб олиш қанча нархга тушиши бўйича келишувга эришган. Яъни, Париж жамоаси “Ницца”га Гальтье учун 10 миллион евро атрофида маблағ тўлайди. Шунингдек, ПСЖ Гальтьенинг ўзи билан аллақачон келишувга эришган. 

Энди парижликлар амалдаги бош мураббий Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариши керак. Раҳбарият уни товон пули бўйича ён беришга кўндирмоқчи, бироқ аргентиналик мураббий 15 миллион евронинг ҳаммасини тўлашни талаб қилмоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

PSJ

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг