ПСЖ яна бир “ўзга сайёралик”ни олиб келмоқчи

Спорт

image

ПСЖ 2022 йил ёзда Криштиану Роналду билан шартнома имзолаши мумкин.

Хабарларга кўра, Париж клуби президенти Носир Ал-Хелайфи ҳужумчи Килиан Мбаппенинг янги шартнома имзоламаслигини яхши билади. Шунга қарамай, ПСЖ ҳужумчини шартномаси тугагунга қадар (2022 июнь) “Реал”га қўйиб юбормайди. Бироқ, маблағга боғлиқ масала эмас.

Ал-Хелайфи Мбаппенинг ўрнига 2022 йилда “Ювентус” билан шартномаси якунланадиган Криштиану Роналдуни олиб келишга қарор қилган. Бу вақтга келиб 37 ёшга тўладиган португалиялик билан 2 йиллик шартнома имзоланиши режалаштирилган. Шундан сўнг, Роналду АҚШ ёки Қатарда фаолият олиб бориши мумкин.

Носир ал-Хелайфи Роналду, Неймар ва Мессидан иборат супер трионинг ПСЖда бўлишини хоҳлаган ва аллақачон биринчи қадамни ташлади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Лионель Месси билан 2+1 кўринишида йилига 50 миллион еврога мўлжалланган шартнома имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Лионель Месси Неймар ПСЖ Коиштиану Роналду Носир ал-Хелайфи

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг