ПСЖ президенти 28 ойга қамалиши мумкин
Спорт
−
09 Март 2022
4956Швейцария прокуратураси биринчи инстанция судининг ПСЖ президенти ва “beIN Меdiа” раҳбари Носир ал-Хелайфига нисбатан оқлов қарорига апелляция берди. Яъни, Швейцария прокуратураси ал-Хелайфига 28 ойлик қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.
Ҳозирда суд жараёнлари Беллинзона федерал жиноий судининг апелляция палатасида бўлиб ўтмоқда. ПСЖ раҳбаридан ташқари, FIFA’нинг собиқ бош котиби Жером Валкега нисбатан 35 ойлик қамоқ жазоси сўралган.
Ал-Хелайфига раҳбарлик қиладиган “beIN Меdiа” футбол бойича Жаҳон чемпионати 2026 ва 2030 олдидан эфирга узатиладиган телекўрсатувларнинг трансляция ҳуқуқини сотиб олган. Сотув жараёнида, FIFА’нинг собиқ амалдори Жером Вальке“beIN Меdiа” фойдасига қарор чиқарган. Яъни Жером трансляцияни харид қилишни истовчи бошқа рақобатчи компанияларнинг таклифини ўрганиб чиқмаган. Ушбу айблов юзасидан, ПСЖ раҳбарининг иддао қилишича, 2026 ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатлари трансляциясини сотиб олишда ҳеч қандай қонун бузилишига йўл қўйилмаган
Маълумот ўрнида, ушбу жиноят иши аллақачон кўриб чиқилган ва 2020 йил октябрь ойида ал-Хелайфи биринчи инстанция судининг қарори билан оқланган. Вальке 120 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси