ПСЖ Неймардан қутулмоқчи

Спорт

image
0:00
0:00
download

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Le Parisen” нашри хабар берди.

Неймар 2017 йилдан бери Париж суперклубида тўп суради. Бразилиялик футболчи ПСЖ сафида 171 ўйин ўтказиб, 117 гол урди ва 76 голга ассистентлик қилди. Парижликлар 2022 йилнинг ёзида 31 ёшли футболчи билан хайрлашишга ҳаракат қилган, бироқ футболчига харидор чиқмаганди. 

ПСЖ Неймар учун 150 миллион евро талаб қилди, кейинроқ талабини 100 миллион еврога туширди. Француз клуби ўз вақтида бразилиялик ҳужумчини “Барселона”дан 222 миллион еврога сотиб олганди.

Жорий мавсумда Неймар ПСЖ сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. У Бразилия терма жамоаси сафида Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида учта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг