ПСЖ Неймар хизматларини “Барселона”га таклиф қилган

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ҳамда ПСЖ ҳужумчиси Неймар ўзининг собиқ клуби “Барселона”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Еuro football” нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг таъкидлашича, агар, парижликлар кутилмаганда Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолишга муваффақ бўлишса, клуб Неймардан воз кечиши мумкин. 

Хабарларга кўра, Париж клуби Неймар даври аллақачон тугаган деб ҳисобламоқда. Раҳбариятнинг фикрича, бразилиялик муҳим футболчидан муаммоли футболчига айланган. Шу сабаб, жамоани қайта тикламоқчи бўлган Франция гранди ёзда Неймарни сотишга қарор қилган.

Қайд этилишича, Носир Ал-Хелайфи агентлар орқали Неймарни АПЛ клубларига, шунингдек, Неймар аввалроқ ўйнаган “Барселона”га ҳам таклиф қилган. Шартнома тахминан 80 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилдан 2017 йил ёзигача “Барса” сафида тўп тепган. У каталонияликлар сафида 186 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 105 та гол ёздириб қўйган. 

Маълумот ўрнида, Неймар ушбу мавсум Лига 1 мусобақаси доирасида 8 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 3 голли узатма муаллифига айлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг