ПСЖ Мессига ўринбосар топди

Спорт

image

ПСЖ “Тоттенҳем” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиш учун 100 миллион евро беришга тайёр. Бу ҳақда “Le10sport.com” сайти хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар фаол равишда марказий ҳужумчи излашади ва ҳозирда Кейн асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Қайд этилишича, ПСЖ раҳбарияти 100 миллион евро эвазига “Тоттенҳем”ни кўндира олишига ишонмоқда.

Ҳужумчи Лионель Месси ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори.

Кейн “Тоттенҳем”да 2011 йилдан бери тўп суради. Форварднинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Кейн жорий мавсумда барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

ПСЖ айни дамда Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бу мавсумда жамоа Европа Чемпионлар лигаси чиқиб кетди ва Франция кубогидан ҳам маҳрум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси ПСЖ Ҳарри Кейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг