ПСЖ Месси ва Рамос билан янги шартнома имзолашга шошмаяпти

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчи Лионель Месси ва ҳимоячи Серхио Рамос билан шартномани узайтиришни мавсум охирига қолдирди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар молиявий фейр-плейнинг бузилиши эҳтимолини инобатга олиб клубга нисабатан янги санкциялар қўлланилишидан қўрқмоқда. Клубнинг ҳар қандай янги қоидабузарлиги 45 миллион евро жаримага олиб келиши мумкин.

ПСЖни Карлос Солер, Ренату Санчес, Хуан Бернат ва Фабиан Руис каби футболчилар ҳам тарк этиши эҳтимоли бор, чунки уларнинг келишувлари ёзда тугайди. Бундан ташқари, ПСЖ Жоржинио Вейналдум, Кейлор Навас ва Леандро Паредес каби футболчиларни ижарага олган, клуб улар билан ҳам хайрлалиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Месси жорий мавсум Франция чемпионатида умумий 22 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва худди шунча ассист муаллифига айланди. Рамос эса 24 та ўйинда 1 та голли узатма беришга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ Рамос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг