ПСЖ клубининг энг ёш футболчиси Чемпионлар лигаси тарихига кирди
Спорт
−
15 Февраль 2023 4831 1 дақиқа
ПСЖ клубининг 16 ёшли футболчиси Уоррен Заир-Эмери Чемпионлар лигаси баҳсида майдонга тушиб, ёшига нисбатан рекорд қайд этди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Кеча, 14 февраль куни Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида ПСЖ ва “Бавария” учрашуви бўлиб ўтди. Меҳмон жамоа парижликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси шундаки, кечаги ушбу муҳим учрашувда 16 ёшли ПСЖ клуби қанот ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ҳам майдонга тушган.
У жорий мавсумда 15 та катта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган, бу эса унинг ёшига нисбатан юқори натижа ҳисобланади. Ажабланарли томони шуки, жамоадошлари Лионель Месси ва Серхио Рамос учрашувларда дебютлар қайд этган пайтда у ҳали дунёга келмаган бўлган.
Мухлислар ҳамда жамоадошлари уни ўзга сайёралик деб атаб, ўйинда ҳатто унинг олдида гўёки ўзларини қаридек ҳис қилишларини айтиб, ҳазил қилган.
Муштарий Ғаниева
Live
Барчаси