ПСЖ Франция клубларининг ХХI асрдаги ягона натижасини такрорлади
Спорт
−
30 Апрель 1521 1 дақиқа
Франциянинг ПСЖ клуби Европа Чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми ярим финали биринчи ўйинида Лондоннинг “Арсенал” клубини меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари 21-асрда сўнгги 34 йил ичида Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида меҳмонда ғалаба қозонган биринчи француз клуби бўлди. Бундай ҳолат охирги марта 1991 йилда «Марсел» - “Спартак” ўйинида содир бўлган (3:1).
Парижликлар ва лондонликлар ўртасидаги жавоб ўйини 7 май куни бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, ПСЖ жорий мавсум Европада требл қилиш имкониятини сақлаб қолаётган 2 та клубдан бири ҳисобланади. Муддатидан аввал мамлакат чемпионатида ғолиб бўлган парижликлар кубок ва ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун ҳам яхши имкониятга эга.
Live
Барчаси