ПСЖ “Барселона” футболчиси билан шартнома имзолашга яқин – Романо

Спорт

image

“Барселона” жамоасининг 18 ёшли футболчиси Педро Фернандес клубни тарк этмоқда. Футболчи Франциянинг ПСЖ клуби билан келишувга эришишга жуда яқин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Педро Фернандес Каталония клубини тарк этишга қарор қилган ва ҳозирда “Пари Сен-Жермен”га ўтиши бўйича оғзаки келишувга эришишга жуда яқин. ПСЖ футболчини тез орада таркибига қўшишни ва 6 миллион евролик сотиб олиш бандини (товон пули) фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, Париж клуби бу борада Англия ва Германиянинг бир қатор жамоаларини ортда қолдирган. Шунингдек, бош мураббий Луис Энрике ушбу келишув жараёнида бевосита иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Педро Фернандес “Барселона” академиясида вояга етган ва 2025 йилда асосий жамоага жалб этилган. У жорий мавсумда Каталония жамоаси сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Барселона” Фабрицио Романо Педро Фернандес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг