Псковдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

Жамият

image

Россиянинг Псков давлат университетининг ўзбекистонлик талабалари ўқишни Ўзбекистонга кўчиришни сўраб Президентга мурожаат йўллади. 

“Биз Псков университети талабаларимиз. Айни пайтда биз таълим олаётган Россия Федерацияси ҳудудида уруш оқибатида нотинч вазият ҳукм сурмоқда. Ҳозирги кунда Псков шаҳрига ҳам уруш ўз таъсирини ўтказмоқда. Шаҳарда огоҳлантирувчи ҳаво сиреналари чалинмоқда, чунки Псков шаҳри ҳам чегаралар яқинида жойлашган шаҳардир”, дейди мурожаатчи талабалардан бири.

Шунингдек, улардан бири кундан-кунга жиддийлашиб бораётган ҳолат уларни ва ота-оналарини хавотирга солаётганини айтган.

“Шу сабабли олий таълим муассасаларида истисно тариқасида таълим жараёнларини давом эттиришга амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз”, дейди яна бир мурожаатчи-талаба.

Аввалроқ Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ўзбекистонлик талабаларга ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчиришга рухсат берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

534

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг