Қрим ва Севастополдаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилди

Жамият

image

Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ўзбекистонлик талабаларга ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, “ҳозирда Қрим яримороли уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис” уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраган.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килиш жараёнларини мувофиклаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Аввалроқ Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини мамлакатдаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг