Прокурор ёрдамчиси 4700 доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
14:00 2371 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 600 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб бериш ва автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш эвазига 12 минг доллар талаб қилди. У шундан 4700 долларини олаётганда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ ходимлари Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида прокурор ёрдамчиси талаб қилинган 12 минг доллардан 4700 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, терговга қадар текширувда у бундан аввал ҳам фуқародан 1300 доллар олгани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чораси кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тижорат банки масъуллари фуқаронинг омонатдаги 500 минг долларидан 300 минг долларини унинг номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, ўзлаштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси