Прокурор ёрдамчиси 1500 доллар пора олаётганда ушланди
Жамият
−
03 Ноябрь 2022
12763Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси пора олаётган вақтида ушланган.
У судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1 500 АҚШ долларини олмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси