Прокуратура Қаршида ўсмирларнинг ис газидан заҳарланиши бўйича текширув ўтказади
Жамият
−
19 декабр 2020 4609 1 дақиқа
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланиб, шифохонага келтирилгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеа бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлангани маълум қилинди.
Аниқланишича, бугун 19 декабрь куни соат 06:50 ларда Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида яшовчи 13 нафар ўсмир ётоқхонага ўрнатилган газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик сабабли заҳарланган.
Кўрсатилган тез тиббий ёрдамдан сўнг уларни барчасининг аҳволи яхшиланган.
Бош Прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув олиб борилиши устидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август