Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига директор тайинланди
Local
−
20 May 2021 3978 1 minute
Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси, Японияда Осиё тараққиёт банки институтининг Инфраструктура инвестициялари бўйича илмий ходими Япониядаги Кеио университетида иқтисодиёт бўйича илмий ходим лавозимида фаолият юритган.
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажариб, тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритган.
Live
All