Профессионал футболчи коронавирусга чалинди
Спорт
−
28 Февраль 2020
13180Италия С сериасида иштирок этувчи “Пьянезе” жамоасининг 22 ёшли футболчиси коронавирусга чалингани хабар берилмоқда.
23 февраль куни “Ювентус U-23” жамоасига қарши ўйиндан аввал футболчининг иситмаси кўтарилган ва у ўзини ноқулай ҳис қилган.
Шифокорлар футболчидан қон таҳлили олишган. Тиббий текширувлар натижасига кўра, футболчи коронавирусга чалингани маълум бўлган.
Ҳозирча футболчининг исм шарифи шифокорлар ва клуб мутасаддилари томонидан ошкор этилмаяпти.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси