Procab – Ўзбекистонда қуёш батареялари учун биринчи ва ягона кабел ишлаб чиқарувчиси!
Бизнес
−
26 Июнь 2023
7157“Procab” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда СОЛАР кабелининг биринчи ва ягона ишлаб чиқарувчиси саналади.
Марказий Осиё ва Европадаги етказиб берувчиларнинг талабларини ўрганиб чиққан ҳолда “Procab” МЧЖ қуёш панеллари учун махсус кабеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ва айни пайтда у ушбу соҳадаги биринчи ва ягона кабел ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон бозорида қуёш батареяларига бўлган талаб 2023 йилдан бошлаб кескин ошган.
Компания мутахассислари томонидан Х01З2З2-К изоляцион моделли қуёш фотоэлектр кабели ишлаб чиқилди. Янгиланган уйғунлаштирилган (Х1З2З2-К) Европа стандартидаги қуёш кабели қуёш панеллари каби фотоволтаик тизимларга уланиш учун мўлжалланган. Сим ёки системага стационар, ички ва ташқи ўрнатиш учун техник жиҳатдан жавоб беради. Зарбага бардошлилик даражаси синовдан ўтказилган. Шу сабабли грунт соҳасида ўрнатишга мос келади. Ёнғин, тутун чиқиндилари ва заҳарли буғлар ускуналарга потенциал хавф туғдирадиган қурилмаларга ўрнатишга мос келади. Сув ўтказмайдиган синф АД8 га киради.
Бозорда қандай кабел ишлатилади?
Ўзбекистон бозорида қуёш панеллари учун мўлжалланмаган кабелдан фойдаланиш ҳолатлари учраб туради, бунда асосан анъанавий ўзгарувчан ток кабелидан фойдаланилади. Ёки умуман электр энергиясини узатиш учун мўлжалланмаган симдан фойдаланиш ҳолатлари ҳам мавжуд.
Кабелларни алмаштиришда қандай камчиликлар мавжуд?
Қуёш панеллари учун мўлжалланмаган кабеллардан фойдаланиш қисқа туташувга ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки анъанавий кабел ўзининг хусусиятларига кўра энергияни панеллардан инвертерга керакли параметрларда ўтказа олиш қобилиятига эга эмас.
СОЛАР кабелининг афзаллиги нимада?
- Қуёш учун иш кучланиши 1100 волтгача ёки 1500 бўлиши керак - оддий кабел фақат 600 В учун мўлжалланган.
- Фойдаланиш очиқ ҳавода амалга оширилганлиги сабабли , кабел ултрабинафша нурланишига чидамли бўлиши керак ва паст ёки юқори ҳароратлар туфайли изолятсияга зарар етказилмайди.
- Кабел маҳсулотларининг уланишлари узоқ вақтга чидамли ва ишончли бўлиши керак, иш пайтида оксидланиш бўлмаслиги лозим.
- қуёш кабелининг энг муҳим афзалликлари объект ва инвестициялар ҳолати ва хавфсизлигига таъсир қилади, чунки қуёш станцияси ўз-ўзини қоплайдиган сармоядир.
Қуёш панеллари кимга керак?
Қуёш стантсиялари дизайнери сифатида биз ҳамма учун керакли ечимни таклиф қила оламиз:
офис, чакана савдо бинолари (томда, ташқи ёки ер ости стантсияларида энергия тежовчи технологияларни қўллаш), ишлаб чиқариш объектлари (том, соябон) фермер хўжаликлари (автоном суғориш тизимлари ёки қўшимча энергия манбасини олиш учун фотоволтаик модулларни ўрнатиш).
Кабеллар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:
Маълумот учун: +998 55 506 44 44
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.procab.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси