Президентнинг жорий ҳафтадаги иш графиги маълум қилинди
Жамият
−
21 Июнь 2021
10214Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Тошкентда ўтиши режалаштирилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, бугун Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.
Ҳафта давомида:
- Эртага, 22 июнь куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш;
- 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот;
- Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор ўтказилади.
Шу ҳафтада Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилади.
LiveБарчаси