Мирзиёевнинг янги иш ҳафтаси қандай бошлангани айтилди
Жамият
−
12 Декабрь 2022
7206Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Венгриянинг “OTP” банки делегациясини қабул қилмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ҳафтасини Венгриянинг «OTP» банки делегацияси билан учрашувдан бошлади”, деб ёзган Асадов.
Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидан олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Европанинг ушбу етакчи банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш жараёнини бошламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлган эди.
LiveБарчаси