Президентнинг собиқ Матбуот котиби янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
14 Ноябрь 2019
7805Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Асаджон Озотбекович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Асаджон Хўжаев (1970 йилда туғилган) — Тошкент электротехника алоқаси институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (2001 йил) битирувчиси. Мутахассислиги — электроалоқа муҳандиси, иқтисодиёт магистри.
1995−2001 йилларда алоқа вазирлиги, Почта ва телекоммуникация марказий аппаратида ишлаган, 2001−2003 йилларда “Ўзбекистон почтаси” Давлат акционерлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, УЗИНФОCОМ Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Шунингдек, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори сифатида, Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот хизмати раҳбари, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
LiveБарчаси