Президентлардан бири коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмланди

Олам

image

Перу Президенти Франсиско Сагасти янги турдаги коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмланди эмланди. Жараён Перу давлат телеканалида намойиш этилди.

“Мен вакцинадан қўрқмасдан, уни ишонч ва умид билан қабул қиламан”, дейди давлат раҳбари эмланишдан олдин.

Жараён тугаганидан сўнг, Перу етакчисига эмланганлик тўғрисида сертификат топширилган. 21 кун ичида сиёсатчи Хитойнинг Sinopharm фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган препаратнинг иккинчи дозаси билан эмланади.

Бугунги кунга келиб, Перу Ҳукумати мамлакатга йил охирига қадар 38 миллион доза Sinopharm, 20 миллион доза Pfizer вакцинаси, 14 миллион доза AstraZeneca вакцинасини етказиб беришга келишиб олди. Яна 13,2 миллион доза вакцина халқаро COVAX механизми орқали Перуга етказиб берилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг