Президентлар нималарни муҳокама қилади? “Арқадағ”нинг ташрифи бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йил 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга сафар қилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати қўшни давлат раҳбарининг ташрифи бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатда бўлади.

Бўлажак олий даражали учрашув кун тартибига Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари киритилган.

Асосий эътибор савдо, транспорт ва транзит, энергетика соҳаларидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат, қишлоқ ва сув хўжалигида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга қаратилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама тадбирлар, шу жумладан Иқтисодий форум ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, кўп қиррали шерикликни жадаллаштиришга қаратилган ҳужжат ва шартномаларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг