Президентлар бир-бирига Янги йил совғаси берадими? Сўз Песковга

Бу қизиқ

image

Янги йилга бир неча кун қолганида Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган МДҲнинг норасмий саммити иштирокчилари бир-бирига совға беришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Йўқ. Одатда бундай бўлмайди. Давлат раҳбарлари жиддий нарсалар ҳақида гаплашишади”, дейди Песков Биринчи каналга берган интервьюсида.

Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургдаги Президент кутубхонасида Ҳамдўстликнинг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этмоқда.

Саммит икки кун давом этади. Эртага, 27 декабрь куни унинг иштирокчилари Россия музейида норасмий нонушта қилади.  


 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг