Президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун маъқулланди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Президент хавфсизлик хизматига оид қонунни кўриб чиқиши ҳақида хабар берилганди. Бугун, 29 май куни Сенатнинг XV ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни муҳокама қилинди.

Мажлисда таъкидланишича, қонунни қабул қилиш зарурати қуйидаги омиллар билан асосланади:

  • биринчидан, 2018 йилнинг январь ойида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёпиқ қарорлари билан тартибга солинган бўлиб, очиқ тарздаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар мавжуд эмас;
  • иккинчидан, Президент давлат хавфсизлик хизмати махсус ваколатли орган ҳисобланиб, қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий, ташкилий, қўриқлаш, режим, тезкор-қидирув, муҳандислик-техник ва бошқа тадбирлар мажмуини амалга оширади.

Бунда Президент давлат хавфсизлик хизмати тезкор-хизмат фаолиятининг алоҳида жиҳатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тўғридан-тўғри таъсир этади.

Хусусан:

  • Президент давлат хавфсизлик хизмати ўзига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида қўриқланувчи шахслар манфаатларини кўзлаб, қўриқлаш тадбирлари ўтказилаётган жойларда эркин ҳаракатланишни, қўриқланувчи шахсларнинг бўлиш объектлари атрофида ва ҳаракатланиш йўналишларида турли хил объектларнинг қурилиши ва реконструкциясини, қўриқланувчи шахсларга ва улар бўлиш объектларида хизмат кўрсатишга бевосита жалб этилган ташкилотларнинг меҳнат фаолияти амалга оширилишини ва бошқа харакатларини чеклайди;
  • учинчидан, Президент давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари ҳамда қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ва куч ишлатувчи тузилмалар ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўқ отар қуролни қўллашнинг аниқ тартиби белгиланмаган.

Шу муносабат билан қонунда қуйидаги масалаларни тартибга солиш кўзда тутилган. Хусусан:

  • қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қўлланиладиган умумэътироф этилган тушунчалар ва атамалар, уларнинг мазмунини шарҳлаш ва тўғри қўллаш мақсадида ушбу фаолият турининг принциплари;
  • қўриқланиши белгиланган қўриқланувчи шахсларнинг тоифаси;
  • Президент давлат хавфсизлик хизматининг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бошқа давлат органлари билан хамкорлик қилиш масалалари;
  • Президент давлат хавфсизлик хизматининг шахсий таркибини бутлаш тартиби, ҳарбий хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ
  • ва мажбуриятлари;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳақиқий ҳарбий хизмат ўташнинг алоҳида жиҳатлари, уларга ҳарбий унвон бериш ва касбий тайёргарлигини ташкил этиш;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси кафолатлари;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати ходимларини хизмат гувоҳномалари, жетонлар ва ҳарбий кийим-кечак билан таъминлаш масалалари;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар, совуқ ёки ўқотар қурол қўлланилишининг батафсил шартлари ва тартиби;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини назорат қилиш тартиби назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий асосларини такомиллашишига, амалдаги қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистонда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларга уйғунлашишига хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг