Сенат Президент хавфсизлик хизматига оид қонунни кўриб чиқади

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 май куни Навоий вилоятида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисига киритилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама этилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, уни қабул қилиш зарурати қуйидаги омиллар билан асосланган:

  • 2018 йилнинг январь ойида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёпиқ қарорлари билан тартибга солинган бўлиб, очиқ тарздаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар мавжуд эмас;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари ҳамда қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ва куч ишлатувчи тузилмалар ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўқ отар қуролни қўллашнинг аниқ тартиби белгиланмаган.

Қайд этилишича, қонуннинг қабул қилиниши Президент давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини такшил этиш учун шаффоф ҳуқуқий базани яратиш, фуқароларнинг Президент давлат хавфсизлик хизмати билан ўзаро муносабатлардаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини МДҲ давлатлари билан имзоланган халқаро шартномаларга мувофиқлаштириш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг