Президенти ҳузуридаги инновация маркази директори вафот этди
Жамият
−
12 Август 2021
9978Бугун, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Юсупович Мирзамуратов 58 ёшида оламдан ўтди.
Маълумот ўрнида, Нурлибек Мирзамуротов 1963 йил 4 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, маълумоти олий. 1990 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи. “Aдолат” социал демократиялик партияси аъзоси, 2012-2014 йиллар оралиғида Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгеси депутати, 2014-2019 йиллар оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати бўлган.
Нурлибек Мирзамуротов 2018 йил октябрь ойидан умрининг охирги кунларигача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.
Ватан олдида кўрсатган фидокорона хизматлари эътиборга олиниб, 2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
LiveБарчаси