Президент юрагидаги армони ва буюк ниятларини ошкор қилди
Жамият
−
31 Август 2020
11419Бугун, 31 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари ўз нутқида мактаб таълимига, хусусан, математика фанига жиддий эътибор бериш кераклигини айтиб ўтди. Шавкат Мирзиёев биргина математикани билиш, ҳосилга ҳам ижобий таъсир кўрсатишини урғулади.
“Математикани билган бола мактабни яхши тамомласа, агар у тракторчи бўлса, шудгор ҳам яхши бўлади. Ўша жойда пахта 5 центнерга, ғалла 10 центнерга кўп бўлаади. Агар битта математикани билса.
Бизда математикани ўргатяптими? Математика домласини эъзозлаяпмизми? Бизнинг қандай буюк авлодларимиз бор эди. Қандай геолог-академикларимз бор эди. Қани у мактаблар? Ким бизнинг оёғимизга кишан қўйди? Ким академикларни қувди? Буни тарих ҳеч қачон унутмайди.
Мен юрагимдаги армонларни, айтяпман. Биз ўқиган пайт мактаб ўқитувчиси келса, четга чиқиб, салом берар эдик. Ҳозир бу борми? Минг афсус, йўқ. Ким бизга буни ўргатди? Қаердан ўрнак оляпмиз? Бизга бу иллат ярашмайди. Миллатимиз бундай яшолмайди”, дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, ҳозир мактабга эътибор берилса, 15-20 йилдн кейин яна Мирзо Улуғбек, Абу Али ибн Сино ва Берунийдек зукко авлод етишиб чиқишини алоҳида айтиб ўтди.
“Бу гапларни буюк байрамимиз ва қийин вақтларда бежизга айтмаяпман. Юрагимдаги армонимни, юрагимдаги буюк ниятларимни айтяпман. Ҳаммамиз бирлашиб, мактаб остонасини “сиз” десак, албатта, буюк ренессансга эришамиз. Вақтлар ўтади, ҳаммамиз ҳам ўтиб кетамиз. 10 йил, 15-20 йил ўтади. Ҳозирги 1-синфдаги боламиз, албатта, Улуғбек, ибн Сино, Беруний бўлади. Мен бунга ишонаман”, дея сўзини якунлади Президент.