Президент Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раисини қабул қилди
Local
−
20:47 432 1 minute
Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг кузатувчи давлат сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.
ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, логистика алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Мамлакат иттифоқнинг савдо ва юк ташиш соҳаларини рақамлаштириш, электрон тижоратни ривожлантириш, иқлим масалалари каби асосий соҳавий дастурларида фаол иштирок этмоқда.
Евроосиё иқтисодий комиссияси билан қўшма ишчи гуруҳнинг тўртта йиғилиши ўтказилган. Техник тартибга солиш тизимларини ўзаро яқинлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган.
Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкининг тўлақонли аъзосига айланиб, кооперация лойиҳалари портфели шакллантирилган.
Жорий йил якунига қадар ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашувини ўтказиш юзасидан келишувга эришилган. Савдо тўсиқларини қисқартириш, кооперацияни чуқурлаштириш, божхона ва транспорт тартиб-таомилларини рақамлаштиришга қаратилган янги Ҳамкорлик режасини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланган.
Live
All