Президент Янги йил арафасида нархлар кўтарилишининг олдини олиш бўйича кўрсатма берди

Жамият

−

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 декабрь куни Ўзбекистон Презиеднти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди.

Видеоселектор йиғилишида яна бир долзарб масала – аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Аввало Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиб, уларга товарларни арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш муҳимлиги айтилди.

Нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилинди. Бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Ўтган ойларда нарх-наво нисбатан ошган вилоят ва туманлар кўрсатиб ўтилди.

Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди. Ички ва ташқи бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг