Президент “Янги Ўзбекистон” боғи қурилишини кўздан кечирди

Жамият

image

Жорий йил 1 май куни “Янги Ўзбекистон” боғига илк кўчатлар ўтқазилиб, кўкаламзорлаштириш бошланган эди. Бугунги кунда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июль куни бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Ҳудуддаги бир гектардан зиёд майдонда 5 минг ўринли очиқ амфитеатр барпо этилади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Айни пайтда томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.

Боғда, шунингдек, 6 гектарлик сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, сокин ҳудуд ва фавворалар барпо этилади. Бугунги кунда улар қуриладиган майдонлар тайёрланиб, суғориш ва оқова тизимлари барпо этилмоқда.

Давлат раҳбари боққа экиладиган манзарали дарахт кўчатларини ҳам кўрди.

Қибрай туманидаги ушбу ҳудудда Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона, савдо ва кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Бугунги кунда уларнинг қурилиши бошлаб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг