Президент яна бир қатор тадбиркорларни мукофотлади

Жамият

image
Ортиқхўжаевдан Ҳошимовгача. Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади north_east

Ортиқхўжаевдан Ҳошимовгача. Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади

Ўзбекистонда яна 7 нафар тадбиркор мукофотланди. Бу ҳақда бугун, 21 август куни Президент Шавкат Мирзиёев фармон имзолади.

Билдирилишича, қуйидагилар ўзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан тадбиркорлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, турли йўналишдаги саховат ва ҳомийлик ишлари билан жамиятда ўзаро кўмак ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектларни қуриш, аҳоли учун кўплаб қулай шароит ва имкониятларни яратишда бошқаларга алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани учун мукофотланади:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

  • Аваз Эргашбоевич Абдураҳимов – Яккасарой туманидаги “64 BIT” масъулияти чекланган жамияти маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри;
  • Ҳамидулла Атовуллаевич Ағзамов – Зангиота туманидаги “Toys Uz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти;
  • Юсуфбек Қудратбек ўғли Зоитбеков – Зангиота туманидаги “Lider Kabel Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти;
  • Рашид Ҳасанович Ибрагимов – Тошкент туманидаги “Online building project” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти;
  • Хурсанджон Дадажонович Каримбаев – Зангиота туманидаги “Фарм Диёр” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти.

“Дўстлик” ордени билан

  • Альфия Раҳимовна Мусина – Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раиси;
  • Айдин Рахимбоев – Қозоғистон Республикасининг “BI Group” холдинги директорлар кенгаши раиси.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг