Путин Трамп билан коронавирус ва нефть нархи бўйича гаплашиб олди
Олам
−
31 Март 2020
9365Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилди. Телефон суҳбати Америка томон ташаббуси билан амалга оширилди. Бу ҳақда “Кремль” ахборот берди.
Давлат раҳбарлари коронавирус пандемиясининг дунёга ёйилишидан хавотирини билдириб, бир-бирига Россия ва АҚШда уни тўхтатиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди. Икки давлатнинг бу йўналишда янада яқин алоқада бўлиш имконияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, дунё нефть бозоридаги ҳозирги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. Бу йўналишда вазирликлар орқали россия-америка мулоқотини йўлга қўйишга келишилган.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг баъзи жиҳатларига тўхталиб ўтилган. Президентлар ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.
Маълумот учун, бугунги кунда АҚШ коронавирус инфекциясининг тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 164 274 кишида коронавирус аниқланган. Россияда эса 1836 кишида вирус қайд этилган.