Президент “UzAuto Motors” автомобиллар нархини оширганини танқид қилди
Жамият
−
13 Март 2020
25774Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди.
“Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак”, деди Президент.
Давлат раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлиги, лекин мамлакатимиз шу йўлдан боришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” компанияси жорий йилнинг 9 мартидан эътиборан Damas ва Spark автомобиллари нархини 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг нархини оширган эди.
LiveБарчаси